"ИККИ ДУНЁ ОРАСИ" асаридан (1-қисм)
“Икки эшик ораси” романидан парчалар.
“Рост билан ёлғоннинг ўртаси — тўрт энлик”, деган гап бор. Қизиқ, нега энди оз эмас, кўп эмас, тўрт энлик? Гап шундаки, кўз билан қулоқнинг ораси — тўрт энлик экан. Эшитганингга эмас, кўрганингга ишон… Мақсад — шу… Начора, ҳамма рост гапиравермайди. Аммо ёлғон гапираётган одам ҳам ичида, барибир ростини ўйлайди…
***
Катта виждонсизликлар кичкина нопокликдан бошланишини билсам нима қилай ахир?
***
Одамзоднинг қонида ғалати адолатсизликлар бўлади. Бегоналардаги ўзгаришни дарров сезасизу яқин одамингизга эътибор бермайсиз. Худди ота¬онангизни биров сизга боғлаб бериб қўйгандек. Гўё улар сиз учун абадий яшаши шартдек. Ойи