Депутатликка номзодлар, иссиқ кондиционерли медиамарказларда рўйхат билан йиғиб келинган томошабинларнинг ўнлаб саволига жавоб берадиган дебатлардан воз кечинг.
Қишлоқларга бориб, дебат қилинг!
Кўмир, газ йўқ, бир уй болалар қоронғуда шам ёқиб ўтириб дарс қилаётган хонадонларга кириб, ўшаларнинг биттагина саволига жавоб беринг, сизга овоз бераман!
Тутаб, ёнмаётган хўл ўтиннинг қуршовида қолган, қўли совуқдан қизариб, кўзи ачишган аёлнинг битта саволига жавоб беринг, сизга овоз бераман!
Шахарда арчалар, томошалар, театрлар гавжум вақтида дастурхондаги музлаган хурмо, анор... нинг музи эришини иштиёқ билан кутиб мўлтиллаб ўтириб қиш каникулини ўтказадиган болажонларнинг битта са