Бандасан, бандага бермагин озор!Дунёда бўлсанг ҳам шоҳ ёки гадо,Барчани бирдайин яратган Худо.Бойлигу мансабдан бўлсангда жудо,Эй инсон кимлигинг унутма зинҳор.Бандасан, бандага бермагин озор!Қадамда учрайди миш-мишу, ғийбат,Йўқолиб бормоқда меҳру-оқибат.Дўстингни бошига тушса мусибат,Эй инсон кимлигинг унутма зинҳор.Бандасан, бандага бермагин озор!Ҳаммада топилар савобу-гуноҳ,Бировнинг айбини излама ногоҳ.Айбингни яшириб келмоқда Аллоҳ,Эй инсон кимлигинг унутма зинҳор.Бандасан, бандага бермагин озор!Дунёга келамиз бир бора фақат,Яхшию ёмонга қилгин сен тоқат.Ягона Роббингга қилгин ибодат,Эй инсон кимлинг унутма зинҳор.Бандасан, бандага бермагин озор!Не ёзсанг ёзгину бўлсин ҳақиқат,Отаю Онан