Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Лайс ибн Саъд ҳазратларидан ривоят қилинади: “Эшитишимча, Зайд ибн Ҳориса (розияллоҳу анҳу) тоифлик бир одамдан бир хачирни ижарага олиб сафарга чиқибдилар. Хачир эгаси унга уловни беришдан олдин бир шарт қўйибди: “Мен хачирни истаган жойимда сендан олиб қўйишим мумкин. Шунга рози бўлсанг, йўлга чиқамиз”. Зайд ибн Ҳориса (розияллоҳу анҳу) ноилож шартга рози бўлибдилар. Улар йўлга чиқишибди. Йўловчилар анча йўл босиб, бир харобага келиб қолибдилар. Шунда хачирнинг эгаси Зайд ибн Ҳорисага (розияллоҳу анҳу): -Туш! – дебди. Зайд ибн Ҳориса (розияллоҳу анҳу) ҳайрон бўлиб, хачирдан тушибди. Қараса, хароба ичида бир неча жасадлар ётган эмиш. Зайд
Ҳикоя қилинишича, бир киши қуръонни ёдлай олмасада такрор ўқийверар экан. Кунларнинг бирида кичик ўғли унга: "Отажон, ёдлай олмаганингиздан кейин ўқийверганингиз нима фойда?!.." -дея саволга тутди. Отаси: "Ўғлим, агар мана бу кўмир ташиш учун хосланган бўш саватга сув тўлдириб олиб келсанг айтиб бераман" -деди. "Тўлдириш мумкин эмас-ку?!.." -деди ўғил. "Сен ҳаракат қилиб кўр" -деди. Ўғил саватни анҳорга ботириб сув олди-да отасини олдига тез олиб боришга ҳаракат қилди. Етиб келгунича бўшаб қолди. "Фойдаси йўқ" -деди. "Сен яна ҳаракат қилиб кўргин" -деди. Икки, уч, тўрт ва бешинчи бор ҳаракат қилди. Лекин, сувни етказиб кела олмасдан ҳориқиб: "Тўлдириб