Фарзандингиз ёлғон гапиряптими? Демак, сиз уни қаттиқ назорат остига олган экансиз! Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими? Демак, сиз уни шижоатлантирмас (руҳлантирмас) экансиз! Фарзандингиз яхши гапира олмаяптими? Демак, сиз у билан суҳбатлашмас экансиз! Фарзандингиз ўғрилик қиляптими? Демак, сиз унга совға-салом бермаётган экансиз! Фарзандингиз қўрқоқми? Демак, сиз уни кўп ҳимоя қилар экансиз! Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими? Демак, сиз унинг ёнида овозингизни пасайтирмас экансиз! Фарзандингиз доим қовоғи осилганми? Демак, сиз уни мақтамас экансиз! Фарзандингиз бахил (қизғанчиқ)ми? Демак, сиз у билан ўзаро шериклик (ҳамкорлик) қилмас экансиз! Фарзандингиз бошқаларга нисбатан тажовуз қ