Энди бизга ярашмас эмиш,
Ишқ мухаббат дардин
сўйламоқ.
Сочларимиз қировли эмиш,
Ярашмасмиш соғинч
куйламоқ.
Бош эгаман дардимни ютиб,
Юрак билан олишиб ҳар тун.
Сизни деган кўнгилдан кетиб,
Соғинчларим боғлайди тугун.
Майли эди гунох бўлса ҳам,
Тентираган севгим тополсам.
Бу нотовон кўнгил ўлса ҳам,
Сиз томонга қўлим чўзолсам.
Андишалар йўлим тўссада,
Кўз ёшимни сиз деб тўкардим.
Сочингизга қиров тушсада,
"Ярашибди"..дея силардим.
Сиз ҳам балки унсиз йиғлайсиз,
Ўтмиш билан юрак тиғлайсиз,
Гоҳо келган эшигим томон...
Қадамингиз билиб..билмайсиз.
Ярашмасмиш бизга мухаббат,
Нима гунҳ, нима айб учун...
Ишқдан кечай, сизданмас
фақат,
Ахир юрак сизни дер
тун..к