Она қамоқда ўтирган ўғлига хат
ёзаяпти:
- Ўғлим, сени қамаб қўйишганидан сўнг огородда
ишлаш менга жуда оғрлик қилаяпти. Мана ҳозир
ерни чопиб, картошка экиш керак, лекин ёрдам
берадиган одам йўқ. Ўғли онасига жавоб ёзаяпти:
- Онажон, огороддаги ерларга зинҳор тегина
кўрманг, акс ҳолда бир нарса ковлаб топасизда,
сизни ҳам қамаб қўйишади, менга ҳам қўшимча
муддат қўшишади.
Онаси: - Ўғлим, сенинг охирги хатингдан кейин уйимизга
милиционерлар келишди, огороддаги ҳамма ерни
чопиб-ағдариб, ҳеч нарса топа олмасдан
жаҳллари чиқиб, сўкиниб қайтиб кетишди.
Ўғли:
- Онажон, қўлимдан келганча ёрдам бердим. Картошкани ўзингиз бир амалларсиз..!