ҚУРЪОН ОЯТЛАРИГА ШЕЪРИЙ ТАФСИР
ҚУРЪОН ОЯТЛАРИГА ШЕЪРИЙ ТАФСИР
Ҳамд бўлсин Аллоҳга, ҳамд бўлсин ҳар он,
Унинг ҳукмидадир само ва замин.
Мақтовга лойиқ зот Удир ҳар замон:
Алҳамдулилл`аҳи Роббил `аълам`ийн.
Аллоҳ айтганидай ажралар ҳиссанг,
Шубҳасиз, бу қулга буюк мукофот.
Намоз қил, закот бер мусулмон бўлсанг:
Ва ақимус-сол`ата ва `атуз-зак`ат...
Кофир бир азобга бўлади асир,
Эй мусулмон қуллар, буни-да билинг.
Аллоҳнинг лаънати кофирларгадир:
Фалаънатулл`оҳи ъалал к`афир`ийн...
Инсонлар ўйлашда, ҳаракатда ҳур,
Ҳаракатингизда тамкинли бўлинг.
Аллоҳ сиз бажарган ҳар ишни кўрур:
Валл`оҳу бас`ийрун бим`а йаъмал`ун...
Унинг қудратидан тупроқ ва само,
Ирода Ундади