Соғинчлардан кетолмайман,
Етай дейман, етолмайман.
Сени севиб хато қилдим,
Юрагимни адо қилдим !
Бизни нима боғлаб қўйди,
Бахт суйдими, ё ғам суйди.
Сени ёр деб айтолмайман,
Аммо сендан кечолмайман !
Унутмоқлик бунча оғир,
Ўйлар йиғлар, йиғлар бағир.
Унут дейман, унутмайсан,
Сен ҳам мендан кечолмайсан !
Энди қандай яшаймиз, айт,
Ё мен қайтай, ёки сен қайт.
Ахир жон ҳам адо бўлди,
Кўзлар чўкиб ёшга тўлди !
Кимда гуноҳ, кимда хато,
Айбимиз ҳам тонар хатто.
Орамизда нима қолди,
Нима ўтди, нима толди !
Нега бунча соғинаман,
Ғазабларда оғринаман.
"Алвидо"..деб айт илтимос,
Зора юрак кўнса бир оз !!!
Сени севиб хато қилдим....
Жонгинамни адо қилдим..