----------Мусофир аёл----------
Ватандан йироқда бегона бўлиб,
Узоқ-узоқларга маюс термулиб.
Баъзида соғинчдан юраги тўлиб,
Меҳрга зор бўлган мусофир аёл.
Ўйламанг сиз унинг йўқ дея ғами,
Қалбида тўладир хасрат-алами.
Ожиздир ёзишга шоир қалами,
Меҳрга зор бўлган мусофир аёл.
Матонат сохиби аслида улар,
Бизларни дунёга келтирган шулар.
Дардини билдирмай ёлғондан кулар,
Меҳрга зор бўлган мусофир аёл.
Болам деб чидайди не тушса бошга,
Баъзида тўлади кўзлари ёшга.
Юраги айланиб бормоқда тошга,
Меҳрга зор бўлган мусофир аёл.
Бир пайтлар ёш эди жуда ҳам гўзал,
Ошиқлар у учун ёзарди ғазал.
Не қилсин чидайди тақдири азал,
Меҳрга зор бўлган мусофир аёл.
Умри ҳам ўтмоқда бегона ю