Футбол мақоллари: «Мухлисли стадион - бозор, мухлиссиз стадион - мозор»
Ўзбек халқи ҳаётида мақолларнинг ўрни катта. Ана шу мақолларни "футболлаштирсак" қандоқ бўлар экан? Ёмон бўлмаса керак. Футбол мақоллари билан танишамиз.
1.Оғзи қийшиқ бўлса ҳам, ютган жамоанинг мухлиси гапирсин.
2. Бўлинганни “Барселона” ейди, айрилганни “Арсенал”.
3. Тўпурар тўпурарни кўрса, оёғи қичийди.
4. Бир балоси бўлмаса, майдонда "баклашка" на қилур?
5. Билса — офсайд, билмаса — гол.
6. Бир бўлим минг бўлиммас.
7. Бир голни ўн бир киши бўлишибди.
8. Бир мавсумга жамоа ўлмас, иккинчи мавсумга ҳомий чидамас.
9. Бир ҳакамнинг ҳийласи қирқ жамоага юк бўлур.
10. Бир футболчи гол урса, қирқ футболчи туш кўр