Азизларим, мехрибонларим,
Дусту ёрон, кадирдонларим,
Жонингизга куяр жонларим,
Узингизни эхтиёт килинг!
Улим ёмон, дахшатли такдир,
Аммо дузах олдида бахтдир, Асли уша оловдан хозир,
Узингизни эхтиёт килинг.
Энг аввало ношукур булманг,
Жахил билан хамфикр булманг,
Беибодат, безикр булманг,
Узингизни эхтиёт килинг... Кандай шараф - АЛЛОХга кайтиш,
Шартмас шунча улимдан куркиш,
Охиратда колган хамма иш,
Узингизни эхтиёт килинг.
Кечирганни кечирур АЛЛОХ,
Панох берган топади панох, Ёмонликдан не чикади ох!
Узингизни эхтиёт килинг.
Дуст томонга талпининг хар дам,
Куринг кувонч ташвишни бахам,
Одам тафтин олади одам,
Узингизни эхтиёт килинг. Куръон, хадис, шеърият, санъат,
Дон