AЁЛНИНГ ВАТАНИ УНИНГ ЭРИДИР Эрим ҳар куни ишга кетиш олдидан, онаси типратикан учадими, дейди. Мен эса, ҳа, дадаси албатта учади, лекин сал пастроқ учади, дейман. Сутчи, унинг ранги оқми қорами, агар сиз оқ десангиз оқ қора десангиз қора дейман. Бу сўзлар менинг яқин дугонамнинг иқрори. Аввалларига ундан жаҳлим чиқарди, нима ўзингни мустақил фикринг йўқми, эрингга типратикан ҳам учадими, сутнинг ранги қора эмас оқ, деб айта олмайсанми, дер эдим. У эса, эрим ҳам, мен ҳам фитратан биламиз типратиканнинг учмаслигини сутнинг ранги оқлигини, аммо бу менинг итоатимнинг рамзий белгиси, деди у бир куни. Аёллар ўзи табиатан шикоятчи ва ношукурроқ бўлади. Уч тўрттамиз йиғилиб қолсак буни исботлашга ҳо