Уфқ юзига юришади қон,
Зулмат чукар йўқлик қаърига,
Қуёш нурин сочар беармон,
Тўдакўлнинг соҳилларига.
Бунда бир қиз, ўйчан кўзлари
Тўлқинларни кузатар узоқ,
Кетмас майин саболар нари,
Қиз зулфига очади қучоқ.
Ва авжига чиқар ногаҳон,
Тўлқинларнинг шўх - шўх куйлари,
Қиз кўзини юмару шу он,
Кетар куҳна туйғулар сари.
Ўшал йигит, камгап камсуқум,
Босиқ вазмин, самимий содда,
Иккаласи учрашган ҳар тун,
Шеър ўқирди қиз учун ёддан.
Борлиқ уни этганди ошиқ,
Забт этганди кўнглини у қиз,
Йигирма йил яшаб бир бора,
Туймаганди бундай ажиб ҳис.
Тараларди мафтункор бир куй,
Ҳар босган из, йўлакларида,
Илоҳий ишқ кўрсатганди бўй,
Йигит - қизнинг юракларида.
Қуёш