بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистон бозорларида нархлар мажбурий қўйилмоқда,
бундан кимга зарару кимга наф?
Ўзбекистоннинг ясама сиёсати шармандаликлари ортидан иқтисодий мувозанатни ушлаб туриш имкониятлари ҳам тобора издан чиқиб бораяпти. Бунга мисол қилиб, кейинги икки хафта ичида воқе бўлаётган, Тошкент бозорларидаги холатни айтиш мумкин. Яъни бозорларда картошка нархи 3000, 3200 сўмгача кўтарилиб кетди, бу давлат курси бўйича 1.4 долларни ифодалайди, бозорларда эса, картошка қопларига 1500 – 1600 сўм(тахм. 0.7 доллар давлат курси бўйича) нархлари ёзиб қўйилган. Ушбу нархда картошка сотиб олишнинг иложи йўқ чунки, бозор маъмурияти тазйиқи билан бу нархларни илиб қўйган