____Умрни абадий поёнсиз деманг,
____Тангрим косамизга ўлчаб солибди.
____Сўнгида пушаймон ошини еманг,
____Хаётни уйғотинг мудраб қолибди !
____Отани қадрланг, Онани севинг,
____Қондошлик сўзидан қонлар томибди.
____Яшаган умрингиз хатосин билинг,
____Меҳрни уйғотинг мудраб қолибди !
____Ишқни сараламанг, у танхо малак,
____Хаккадек хар шохга қўниб толибди.
____Юзлари тилиниб кўзлари халак,
____Вафони уйғотинг мудраб қолибди !
____Шукур денг бехисоб, санаманг асло,
____Қаноат қонмасдан ўтда ёнибди.
____Ғафлатнинг кўзлари уйқуда хатто,
____Сабрни уйғотинг мудраб қолибди !
____Бир оғиз ширин сўз, қанчалар қиммат,
____Ёвузлик чаёндек дилни чақибди.
____Ҳар тилдан я