Қизлар бор - чиройли хаёли юзи, Қизлар бор - чиройли ўйноқи кўзи, Қизлар бор - кибрли осмонда юрар, Мисоли захарли илоннинг ўзи ... Қизлар бор - ақлли уйда саришта, Қизлар бор - сабрли хар битта ишда, Қизлар бор - яшайди Аллохни таниб, Асли улар қиз эмас мисли фаришта ... Қизлар бор - нафсига бўлиб қолган қул, Қизлар бор - мисоли жаннатдаги гул, Қизлар бор - ёзишга хаё қиламан, Инсон эмас улар аёллар тугул ... Қизлар бор - илмли тафаккури кенг, Қизлар бор - кўрмаган кўйлаклари енг, Қизлар бор - норасида боладай покдир, Уларнинг хурмати дунёларга тенг ... Қизлар бор - нарх қўяр ўз таънасига, Хаёт дейди - уялмай бахонасига, Қизлар бор - Қурон ёдлаб қиёматларда, Тож кийдирар экан ота-онасига ..