-------
"Сенга берилган омонатни эгасига топшир. Сенга хиёнат қилган кишига хиёнат қилма!" (Имом Термизий. "Жомеъ", I жузъ, 152-бет.)
Шарҳи:
Омонат, вожиб садақалар каби, Аллоҳ таолонинг ҳаққидир. Гаровга қўйилган, вақтинча сақлаб туришга берилган нарсалар эса, бандалар ҳаққидир. Кўплаб хайр-эҳсон қилувчилар томонидан Ислом аҳли фойдаси учун бутунлай садақа қилинган вақфлар, садақаи жориялар ҳам шулар қаторидадир. Масалан, ким масжид қутисига ташланган пулларни Аллоҳ йўлига сарф қилмаса, омонатга хиёнат қилган бўлади.
Баъзи олимлар илмни ҳам омонатдан санайдилар, керакли жойларда ва керакли кишиларга ўргатмасликни омонатга хиёнат дейдилар. Қуръони карим:
«Эй имон келтирганлар! Аллоҳга ва Расулга (буйруқла-ига) хиёнат қилмангиз ва (бир-бирингиздаги қўйган) омонатларингизга (ҳам) билиб туриб хиёнат қилмангиз!»
(Анфол сураси, 27-оят), деб омонатга хиёнат қилишдан қатъий манъ этади.
Ёлғон гапириш, чақимчилик ва ғийбат қилиш омонатга хиёнатдир. Бировларни тўғри йўлдан адашган дейиш, кофирликка нисбат бериш ва шунга ўхшаган ишлар Аллоҳнинг ҳаққи ғолиб бўлган ишлардандир. Бундай ишларда бандалар ўз ҳақларини кечишлари мумкин, аммо ўч олишлари мумкин эмас. Шунинг учун хиёнат қилган кишига хиёнат қилишга, кофир деган кишини кофир дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Омонатга хиёнат қилган киши ўзи бошлаб хиёнат қиладими ё ўч олиш учун хиёнат қиладими, у хоиндир. Аммо ўзининг ҳалол ҳаққини олиш хиёнат бўлмайди.
Абу Суфённинг хотини Ҳинд эрининг бахиллигидан шикоят қилганида, Расулуллоҳ (с.а.в.) ўзига ва болаларига етарли нафақани Абу Суфён молидан рухсатсиз олишга ижозат берганлар (Муслим. "Саҳиҳ", II жузъ, 40-6ет).
Босиб қолиш масаласи қандай?
Масалан, Абдуллоҳнинг Холиддан қарзи бўлиб, бермай юрган бўлса, кейин бир пайт Абдуллоҳнинг моли Холид қўлига тушса, шу молни босиб қолишига шариат рухсат берадими?
Бу тўғрида уламоларнинг фикрларини ушбу моддаларга жамласа бўлади:
1. Ҳар икки тараф нарсаси бир жинсдан бўлса, босиб қолса, дуруст, бўлмаса, йўқ. Масалан, Абдуллоҳ қарзга Холиддан 10 пуд буғдой олган бўлса, кейин Абдуллоҳнинг 10 сўм пули Холид қўлига тушса, икки тараф нарсаси бир жинсдан бўлмагани учун босиб қолиш дуруст эмас. Ҳанафий мазҳабининг фикри шундайдир.
2. Икки тараф нарсаси хоҳ бир жинсдан бўлсин, хоҳ бўлмасин, босиб қолиши мутлақо дуруст. Шофеъийлар шу фикрдадирлар.
3. Нарса бир жинсдан бўлсин ёки бўлмасин, босиб қолиш дуруст эмас. Омонатга хиёнат бўлади.
4. Қози ҳукм қилса, босиб қолиш дуруст, агар ҳукм қилмаса, дуруст эмас.
Биринчи мазҳаб эгалари ўз сўзларига: «Агар сизлар интиқом олмоқчи бўлсангизлар, уҳолда фақат сизларга етказилган зиён баробарида интиқом олингиз!» (Нахл сураси, 126-оят); «Бас, ким сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам уларга тажовузлари муқобилида тажовуз қилинглар», оятларини далил келтирсалар, иккинчи мазҳабдагилар эса: «(Ҳар қандай) ёмонликнинг жазоси ўзига ўхшаган ёмонликдир» оятини далил қиладилар. Далилнинг сабаблари билганларга маълумдир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев