ДУО:
“Аллоҳумма инний иставдаътука зурриятий фий ҳузурий ва ғийаабий, фий ҳиллий ва тарҳаалий, фий яқзатий ва манаамий, фий ҳайаатий ва баъда мамаатий. Фажъалҳум, Аллоҳумма, фий ҳифзика ва канафика ва риъаайатика ваҳфазҳум мин кулли сууин ва макрууҳин ва лаа турияний фийҳим ба`сан йубкийний”.
Маъноси:
Аллоҳим, ҳозирлигимда ҳам, узоқда ғоиблигимда ҳам, холилигимда ҳам, сафарларимда ҳам, уйғоқлигимда ҳам, уйқуларимда ҳам, ҳаётлик чоғимда ҳам, вафотимдан кейин ҳам фарзанд-зурриётларимни Сенга топшираман, омонат қиламан.
Аллоҳим, уларни Ўз ҳифзинг, паноҳинг ва риоятингда тутгин.
Уларни барча ёмонлик ва ёқимсиз ишлардан муҳофаза қилгин ҳамда уларнинг устида мени қайғуга соладиган, йиғла
ШАЙТОН БОҒЛАГАН ТУГУННИ ЕЧ
○
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз қачон ухласа, шайтон унинг боши орқасига учта тугун тугади. Ҳар бир тугунни боғлаб: “Сени устингда узун кеча бор, ухлай қолгин!” дейди. Агар у уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, тугунлари ечилиб, фаол, руҳи пок бўлиб ўйғонади. Агар ундоқ қилмаса, руҳи чиркин, ўзи дангаса бўлиб ўрнидан туради”, дедилар.
Шарҳ:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни шайтон ва ҳавои-нафсга курашишни таълим бериб, кечасидаги таҳажжуд намозига тарғиб қилмоқдалар. Ва яна кечаси ухлаб қолиб, фарз н
Изоҳ:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жувайрия разияллоҳу анҳони бомдод намозидан кейин жойнамоз устида чошгоҳ пайтигача Аллоҳни зикр қилиб ўтирганини кўрдилар. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам (унга): “Ҳали ҳам зикр қилиб ўтирибсанми?” дедилар. (Жувайрия): “Ҳа”, деди. Шунда у зот: “Мен сенинг олдингдан чиққанимдан кейин тўртта калимани уч марта айтдим. Агар сен шу пайтгача айтган зикрларинг билан бу калимани тортиб кўрилса, албатта бу калималар оғир келади”, дедилар (ва юқоридаги зикрни айтдилар).
(Муслим ривояти