Ўғлим, жигаргўшам, қалбим сурури, Эътибор берма кўп ғамгин изларга. Яхшиси, ҳаётнинг энг тезкор нури - Намоз ўқиб, дуо юбор бизларга! Ҳақимга дуо қил йиғлаб ҳилватда, Доим қатнашиб юр илмий суҳбатда Дунёнинг ишлари битар, албатта, Намоз ўқиб, дуо юбор бизларга! Омон бўлсин дейман ҳамиша бошинг, Қадрла шиддат-ла ўтётган ёшинг. Ўзингга буюрсин юз кило ошинг, Намоз ўқиб, дуо юбор бизларга! Унут, тирикларга тегишли қоида, Ўзга қоидалар биз келган жойда, Йиғлаб эслашингдан йўқ экан фойда, Намоз ўқиб, дуо юбор бизларга! Рамазон ойида рўзангни тутиб, Закотинг керакли манзилга етиб, Қурбинг етса, байтни зиёрат этиб, Намоз ўқиб, дуо юбор бизларга! Ҳаёт қадрига ет тирик онларда, Ҳали имконият бордир ж