Бир неча асрлар олдин Боғдод ислом тараққий этган шахарлардан бири бўлиб, у ерда жуда кўп мусулмон уламолари яшаган. Шу сабабли шахар Ислом динининг илм маркази хисобланган. Кунлардан бир кун Рум подшохи Боғдод мусулмонларига уч савол бериш амри билан ўз элчисини жўнатди. Элчи шахарга етиб боргач, халифага подшохнинг истагини билдирди. Шунда халифа шахар уламоларини саройга йиғишни буюрди. Элчи минбарга чиқиб: - Мен сизларга подшохимнинг уч саволини бераман. Агар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол- мулк ваъда қилмоқда. Саволлар қуйидагича: Аллохдан аввал нима бўлган? Аллох бир лахзада хамма ёққа назар сола оладими? Хозир Аллох нима қиляпти? Уламолар орасида сукунат чўмди. Тўс