Хасад ораласа кунгилга ногох, Сабабчи аввало шайтон буларкан. Душман-ку,душманлик киларкан,э вох, Дустнинг хиёнати ёмон буларкан. Кайда качон юрар,йулингни билган, Орзу армонларинг дилингни билган, Бошкалар билмаган сирингни билган, Дустнинг хиёнати ёмон буларкан. Зарба тушиб колса кутмаган онинг, Аламдан титрайди жон- у,жахонинг, Узингни ичингдан чиккан илонинг, Дустнинг хиёнати ёмон буларкан.