Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Футбол шарҳловчилари шарҳ жараёнида билиб-билмай бир-биридан қизиқарли ибораларни ишлатиб туришади. "Оила даврасида" газетасида шарҳловчиларнинг кулгули ибораларига оид мақола чоп этилди. қуйида ана шу қизиқарли ибораларни ўқишингиз мумкин.
— Ўйин бошланишига беш дақиқа қолди: ҳисоб ҳамон 0:0.
— Бу форма ҳужумчининг омадли либоси! Мана ўн беш йилдирки, у мана шу либосни ечмайди!..
— Шундай кучли ва хавфли рақибга гол урганидан хурсанд бўлиб, дарвозага осилиб қолди!
— Виалли ён чизиқдан рақиб оёқлари билан бирга чиқиб кетди.
— Пер Луижи Коллина сукут сақлаяпти. Буни ҳатто мен ҳам эшитяпман.