Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Бутрагеньо: «Реал» ва ПСЖ ўртасидаги ўйин финалга тенг! ⬇ “Реал” клуби вакили Эмилио Бутрагеньо ЕЧЛ 1/8 финали учун ташланган қуръадан кейин ПСЖ борасида фикр билдирди. ⬇ “Лотереяда омад ҳам мухим роль ўйнайди. “Реал” ва ПСЖ анча олдин учрашмоқда. Улар титуль учун ўйнайдиган жамоалар эди. ⬇ Шу боисдан ҳам буни финалга қиёслаш мумкин. Бироқ 1/4 финалга биргина жамоа йўл олади”, - дейди Бутрагеньо. ⬇ Жуфтликнинг илк учрашуви 14 февраль куни Мадридда, жавоб баҳси эса 6 мартда Парижда ташкиллаштирилади.