Сизни доим қизғонаман армонлардан,
Гарчи ўзим армонингиз бўла туриб,
Биз чарчадик ўша ширин алдовлардан,
У чарчамас менинг юрак-бағрим тилиб,
Ишонмайман қахри қаттиқ ёлғонларга,
Кулса, нозик мухаббатга ханжар уриб,
Тан бермасман ўтар кетар хижронларга,
Севгимизга озор берса гуноҳ билиб,
Фироқларда дилингизга етса алам,
Ишқ хақида хаёлингиз гумон бўлиб,
Сизни қандай унутайин ёлғизгинам,
Сиймоингиз юрагимга чизиб қўйиб...