Айтингчи, инсон бу дунёда фурсатнинг қадрига қачон етади? Мени вариантларим қўйидагича: Йиллар қадрига янги йил оқшомида уҳлаб қолган киши етади, ойлар қадрига эса вужудида, норасида боласини кўтариб юрган она етади, ҳафталар қадрига эса маҳсулотини сота олмай, кейинги бозорни кутаётган савдогар етади, кунлар қадрига эса севгилисини кузатиб қўйиб, тонг отишини кутаётган ошиқ етади, соатлар қадрига эса туғруқҳона эшиги олдида фарзандини дунёга келишини кутаётган ота етади, дақиқалар қадрига эса бу дунёда сўнги нафасини олаётган кекса ёшдаги одам етади, сониялар қадрига эса трамвайга югуриб етолмаган йўловчи етади. Бу