Бу йилги рамазон ойида таровеҳлар масжидда ўқилмаслиги ва жамоавий ифторлар ўтказилмаслиги борасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолар кенгаши томонидан чиқарилган фатво жорий ҳолат тақозоси туфайли чиқарилган тўғри ва ўринли фатводир. Ҳали коронавирус пандемияси назорат остига олинмаган экан, бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди, зотан. Бу борада фақат Ўзбекистон эмас менимча, бутун дунёда шу ҳолат кузатилса керак.
Шундай экан, ҳар қанча оғир келса ҳам мазкур баёнотни тўғри қабул қилишимиз лозим. Фатвога заррача қарши эмасман. Шунчаки, тушиб қолган аянчли ҳолатимизга қалбим йиғлаяпти, холос.
Азизлар, айниқса, шу кунларда Аллоҳ таолога кўпроқ тазарру қилиб, Унга чин дилдан ёлво