ТУН ҚЎШИҒИ...
Бобомларнинг матали қайда?
Момом эккан райҳоншоналар.
Юракчалар энтиккан жойда,
Алла айтмай қўйди, оналар.
Ғичирлаган бешиклар ёлғиз,
Сукунатдан қўрқар хоналар.
Унутгандек, ё тиллар ожиз,
Алла айтмай қўйди, оналар.
Энди фақат ҳилол бағрини,
Ошён қилган минг парвоналар.
Келтирибми, туннинг қаҳрини,
Алла айтмай қўйди, оналар.
Сарсон еллар боқар термулиб,
Кимга айтсин боқий нолалар?
Ноз-ишвани гўзаллик билиб,
Алла айтмай қўйди, оналар.
Қалбда туғён, ҳам соғинч шуур,
Сабрдан кечган мастоналар.
Нафс дардида хаёллар учқур,
Алла айтмай қўйди, оналар.
Момолардан сўраймиз яна,
Тўлса соғинч, дил паймоналар.
Юрак севмас, балки баҳона,
Алла айтмай қўйди, оналар.
Ўшал машъум кунданд