НОМУСИНИ СОТГАН АЁЛЛАР
Шунчалар хам фикрингиз тормикан, Жаннат хакда суриб хаёллар. Бундай унвон сизга бормикан, Номусини сотган аёллар.
Яхши кўриб молу-дунёни, Барбод айлаб шарму-хаёни, Унутдингиз нахот худони, Номусини сотган аёллар.
Оила нима билмайсиз хатто, Бундай бахтдан сизлар мосуво. Килмишингиз разил ва расво, Номусини сотган аёллар.
Кўзлаб оёгингиз остини, Йўкотгансиз йўлнинг ростини, Кийиб олиб илон пўстини, Номусини сотган аёллар.
Эс борида ёпинг этакни, Хазон килманг яшил куртакни, Йўлдан уриб неча эркакни, Номусини сотган аёллар