ஜ═══════●•ஜ•●•۩۞۩•●•ஜ•●═══════ஜ
..... ~ От қоқинса эшакка марра,
..... ~ Шер толиқса шоқол бўлур шод.
..... ~ Шердайин мард бўлса гар зарра,
..... ~ Эркакка панд бермасин хаёт…!
..... ~ Бургут турсин чўққида мағрур,
..... ~ Тош нархига тенг бўлмасин дур.
..... ~ Тарк этгандай кундузини нур,
..... ~ Эркакка панд бермасин хаёт…!
..... ~ Елка қисиб эгмасин у бош,
..... ~ Зимдан ногох ёв отмасин тош.
..... ~ Мисоли эр талашган кундош,
..... ~ Эркакка панд бермасин хаёт…!
..... ~ Роҳат кўрсин қурса гар сарой,
..... ~ Вафо қилсин қўйнидаги ой.
..... ~ Томиб турсин пичоғидан мой,
..... ~ Эркакка панд бермасин хаёт…!
..... ~ Уни йўлдан урмасин шайтон,
..... ~ Булғамасин шаънини нодон.
..