Мехр куйиб ёлгон дунёга Качонгача даврон сурамиз. Сажда килиб кодир Худога Она- юринг хажга борамиз. Гар Каъбани килмасак тавоб, Махшар куни юзи корамиз. Бу дунёда энг катта савоб, Она-юринг хажга борамиз. Калбимизда иймон улмасин, Холимизга шайтон кулмасин, Кунглимизда армон колмасин, Она- юринг хажга борамиз. Асраб сизни жондан зиёда, Бошга куйиб борай пиёда. Армоним шу эрур дунёда, Онажоним,хажга борамиз