Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ даврларида у кишининг рақобатчиларидан бири имомни шогирдлари ва издошлари олдида изза қилиш мақсадида бир ғаламис савол тайёрлабди. Улуғ имом ўз шогирдларига дарс берадиган жойга келиб, у киши Абу Ҳанифага шу саволни берибди: ― Бир киши бор, уни ҳамма мусулмон деб билади, лекин унинг айрим гаплари куфрга ўхшайди, мен уни қандай ҳукм кутишини билмоқчиман. Бу одам шундай дейди: «Мен жаннатдан умид қилмайман, мен жаҳаннамдан ҳам, Аллоҳдан ҳам қўрқмайман. Мен ўлимтикни роҳатланиб ейман, намозни рукусиз ва саждасиз ўқийман. Ҳақиқатни ёмон кўраман, фитнани яхши кўраман. Яҳудийлар ва насронийларни ёқлайман. Кўрмай туриб гувоҳлик бераман». Сиз бу одам ҳақид