Кўчада юрсанг ҳам тоғни қўпориб, Дунёлар ишидан кетсанг ҳам хориб, Телефонга қўлинг чарчамай бориб, Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй. Неча бор телефон қиласан ёрга, Чарчаш йўқ, болангчун ярайсан корга. Онанг ҳам сеники, ўхшатиб борга, Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй. Кераклардан керак, майли қилмагин, Керак бўлган деб ҳам, майли билмагин, Топганинг номард бўб, майли иймагин, Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй. Кетса кетар дегин оғзингни ели, Ел учун оғримас хеч кимни бели. Меҳрингга умидвор, онанинг фъели, Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй. Бўри ошинг кутмас, бўри сўз кутар, Яхшилик cенга деб, ёмонинг ютар. Керак қилсанг ол деб, жонни ҳам тутар, Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй.