Бир мебел сотувчи йигит ҳикоя қилади:
-- Бир куни дўконимга бир харидор кирди. У жуда башанг кийинган эди. Дўконимиздаги энг қиммат, ҳашаматли офис креслоси унга ёқиб қолди. Нархини сўради.
-- Беш миллион сўм.
-- Арзонроқ бўладими?
-- Беш фоиз тушириб берамиз.
-- Тўрт миллион сўм бераман.
Креслонинг ўзи бизга тўрт миллионга келган эди.
-- Кўтармайди, ўн фоиз тушириб берамиз, ўзи шу пулга тушган, - дедим.
-- Укам! Мен фалон масжиднинг имоми бўламан. Менга берарсан.
Имом эканини эшитиб:
-- Домла, ҳозир хўжайинга телефон қилиб сўраб кўрайчи, - дедим.
-- Сўра, хўжайинингдан. Домла сўраяптилар, дегин. Дуо қилиб ишлатаман, укам.
Хўжайинга қўнғироқ қилдим:
-- Бир одам келдилар. Анув крес