Оқибатдан сўз очганда дил ғашланса,
Охиратдан сўз очганда
кўз ёшланса,
Давраларда дунёликдан гап бошлашса,
Ота онам бой деб эмас бор деб қувонинг.
От туяда эмас майли
юринг пиёда,
Орингиз бўлса пулдорлардан сиз зиёда,
Эй мусулмон икки кунлик бу дунёда,
Ота онам бой деб эмас бор деб қувонинг.
Бўлмаганни ожиз банда
бўлдиролмас,
Онангиз каби сизни хеч ким кулдиролмас,
Ўксик кўнглингиз молу дунё тўлдиролмас,
Ота онам бой деб эмас бор деб қувонинг.
Ота онангиз сизни ташлаб кетса аён,
Юрагингизда ғам ташвишлар қилар исён,
Шундай экан хизматида туриб хар он,
Ота онам бой деб эмас бор деб қувонинг.
Ўргилайми дабдабали
уйларингиздан,
Айланайми қаддинихол бўйларингиздан,
Ёру дўст