Агар қўрқсанг душмандан қўрқма, Душманлиги ўзингга аён. Ҳар ковакка қўлингни суқма, Пайтин топса чақади чаён. Дўстлардан ҳам қўрқмоқ бекордир, Тубанликка бормайди ахир. Дўстларнинг ҳам турфаси бордир, Нари борса бўлади бахил. Агар қўрқсанг бефарқлардан қўрқ, Лоқайд, беғам, томоша талаб. Дунёни сув босса сукутда, Ўт кетса ҳам тургайдир қараб.