Россияга ўйнагани борганэмас, Руслар кулиб уни кутиб олган эмас,Чин айтаябман, ёзганларим ёлғон эмасОсон эмас мусофирга, осон эмас...***Мусофирлк нималигин борган билар,Кризисда бепул, бе иш қолган билар,ФМС да неча кунлаб турган билар,Осон эмас мусофирга, осон эмас...***Совуқ кунда баланд уйлар қурган билар,Иш йўғида халтуралар урган билар, Ўнбеш киши бир хонада турган билар,Осон эмас мусофирга, осон эмас...***Ойлаб ишлаб, сўнг алданиб қолган билар,Миллон ишлаб, қўлга100 минг олган билар,Ҳали етмай депортация бўлган билар,Осон эмас мусофирга, осон эмас...***Бугун уйланиб, бир ой ўтмай учган билар,Ёрин қумсаб ёстиғини қучган билар,Кунда 10 бор милицияга тушган билар,Осон эмас мусофирга, осон