Aллоҳ бандани пуллик қилса,
Банда шайтонга қуллик қиларкан.
Шон шухрат бериб назар қилса,
Етим есирдан хазар қиларкан.
Беш бармоғин оғзига солиб,
Яна камига нолиб қўяркан.
Аллоҳ номин унутиб қўйиб,
Ночорларни кўзин ўяркан.
Қўшниси қаттиқ нон еб ўтирса,
Бой ҳар куни байрам қиларкан.
Камбағалга омад кулиб боқса,
Карвон устида ит ҳам қопаркан.
Ота-она тириклик чоғида,
Ожиз банда қадр қилмаскан.
Кўзин юмганда ҳаёт боғидан,
Йиғлаб ортидан қўйлар сўяркан.
Баъзиларни кўзи оч бўларкан,
Харом нарсаларни қиларкан мўлжал.
Шайтон еган луқмани еб тиқилса,
Жонин минг азобга соларкан ажал.
Эй банда ўзингга қилмагин жабр,
Яхши ёмон кунлар синовли давр.
Аллоҳ берганига килгинда сабр,
Бою камбағал борар жойим