ОТА-ОНАНГ ХАЁТ БУЛСА!
Дилинг порлаб кузинг кулса,
Уйинг яшнаб нурга тулса,
Сендан бахтли одам йукдир,
ОТА-ОНАНГ ХАЁТ БУЛСА!
Бахтинг шудир,сени омадингдир,
Бойлигингдир ,бор давлатингдир,
Сенинг буй-бастинг савлатингдир,
ОТА-ОНАНГ-ХАЁТ БУЛСА!
Армонли бир даминг булмас,
Хеч кимсадан каминг булмас,
Юрагингда гам-аламинг булмас,
ОТА-ОНАНГ ХАЁТ БУЛСА!
Асраб яша омонат билгин,
Дуосин ол эхтиёт килгин,
Ёнида бул шодликка тулдир,
ОТА-ОНАНГ ХАЁТ БУЛСА!
Рузгоринг хам сариштали,
Уйинг булар фариштали,
Сирдошинг бор сир айтгали,
ОТА-ОНАНГ ХАЁТ БУЛСА!