Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Хайратнинг Кўзи . . . ! ! ! Ўшанда менга хамма нарса ўзгача кўринарди. Назаримда қишлоқ ёнидан оқиб ўтадиган сой жуда катта эди. Мен хар куни мактабга борадиган йўл бўйидаги тераклар осмон билан беллашаётганга ўхшарди. Кўз олдимдаги манзараларнинг бари менга улкан ва сирли туюларди. Қўлимга тушган хар бир гиёхдан ажабланардим. Унинг нозик гўзаллигини фавқулодда қизиқиш билан кузатардим. У пайтлар назаримда дунё бошқача куларди. Дунёнинг кулгулари оппоқ эди. Шу оппоқ кулгуларга монанд атрофимдаги одамлар-да мехрибон эди. Мен гўё бу “манзил”га келиб қолганимдан бахтиёр эдим. Энди билсам, у пайтлар болалик менинг кўзларимга хайратни жойлаган, дунёга хайрат кўзи билан боққан эканман. ...Болалиги