Эшик очадиганим қизим туғилди!
Ёш оила янги уй сотиб олишди,
Эр – хотин хурсанд эдилар бундан.
Ҳар куни меҳмонлар кутиб толишди,
Бир қарорга келди иккиси тунда.
Эртага ҳеч кимни киритмай уйга,
Ўзимиз қоламиз, хўпми дадаси.
Чиқмасдан ҳаттоки шу кўча кўйга,
Дам оламиз, жонга тегди ҳаммаси.
Эшик қўнғироғи чалинди бирдан,
Бориб мўралади эр-хотин аста.
Яна меҳмонжонлар келиб чиндан,
Аёл қовоғини солди бир пастда.
Эр деди: бу ахир ота – онамку,
Атайлаб келишган бизни кўргани.
Аёл деди: кеча келишгандикку,
Хўп дея берган ваъдангиз қани?
Отаю онаси кетди боланинг,
Ҳеч ким йўқ экан деб қўя қолишди.
Эри ўйланарди унга ҳам қийин,
Ота онаси ҳам кетиб бўлишди.
Ярим соат ўтиб орадан яна,
Эшик қўнғир