Соғинч.
Исмингиз айтилса ёшим томчилар,
Юракка соғинчнинг тиғи санчилар,
Мен сизни соғиндим кўрмай қанчалар,
Росулуллоҳ сизни жуда соғиндим.
Сизни кўрмоқ менга этмади насиб,
Бир кўрсам қанийди бағримга босиб,
Чин уммат бўлсайдим сизга муносиб,
Росулуллоҳ сизни жуда соғиндим.
Тушимга кирсангиз қувнаб тураман,
Қани рост бўлса деб ҳаёл сураман,
Яна бундай тушни қачон кўраман?
Росулуллоҳ сизни жуда соғиндим.
Мен учун синовдир балки имтихон,
Бир бор кўрмоқликка нахот йўқ имкон,
Соғинчлар қалбимни ўртайди ёмон,
Росулуллоҳ сизни жуда соғиндим.
Кимларни дўст тутиб билайин хамроҳ,
Нодон банда бўлиб юрмайин гумроҳ,
Сизни кўргим келди ё Росулуллоҳ,
Росулуллоҳ сизни жуда соғиндим.
Гуноҳ