МАДАНИЯТ ва ТАРАҚҚИЁТ тушунчаларига чизгилар.
Арабчадан таржима.
Оллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбарига дуруду саломлар бўлсин.
Машҳур тарихчи Арнолд Тойнби башарият ўз тарихи давомида турли маданият (цивилизация)ларни бошидан кечирганини, аксари инқирозга йўл тутиб, қолганлари ҳам заволга юз тутаётгани ҳақида сўзлаб, инқирозга асосий сабаб – урушлар ва табақачилик эканини таъкидлар экан, таажжуб-ла шундай дейди:
"Кўзимизни очиб қарасак, бизнинг маданият (цивилизация) ҳам бу аянчли оқибатдан омонда эмас экан, ушбу ҳақиқатни қандай қилиб кўрмай юрганимизга ҳайронман". (Civilization on Trial китоби, 38-бет).
Табиий, башарият тарихида ўтган маданиятлар ҳақидаги маълумотлар бир хил тарзда ке