Жаннатда бошимга тож кийдир болам!
•••Қуръонни тамоман ёдлагин болам,
•••Тажвидни ўрганиб маддлагин болам,
•••Саман отни миниб отлангин болам,
•••Ёрдам беролмагай на жиян - тоғам,
•••Жаннатда бошимга тож кийдир болам.
•••Одамлар сендан ҳеч рози бўлмайди,
•••Илмсиз қорилар қози бўлмайди,
•••Қўшиқчининг гўзал овози бўлмайди,
•••Одамларни ўз ҳолига ташлагин болам,
•••Қуръонни тажвидла бошлагин болам.
•••Қиёматда ҳолим жуда ҳаробдир,
•••Қилган ишинг асли жуда савобдир,
•••Ҳатто жоҳилларга бўлгай жавобдир,
•••Ёрдамга келмагай на амма - ҳолам,
•••Жаннатда бошимга тож кийдир болам.
•••Буюк ҳофизлардан ўрган Қуръонни,
•••Ғанимат бил сенга берилган онни,
•••Ҳатто авайлагин бир бурда нонни,
•••Ёрд