Бахтли севги ўн кун давом этади, ўн биринчи кун кўзингиз очилади. • • • Дард кучли иродага эга инсонларни ўлдириши мумкин, аммо синдиролмайди. • • • Мен тилдан қолган эмасман, бироқ ҳеч ўзим истаган гапларимни гапира олмайман. • • • Ҳамма айб тарбияда эмас, инсон ақлини танигач ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз-ўзини қайта тарбиялаб олиши мумкин. • • • Мақсадга яраша интилиш ҳам бўлиши зарур. • • • Инсон онгли мавжудод, чегара эса ҳайвонларга керак. • • • Ўзингизни кўп қийнаманг, баъзи одамлар ҳеч қачон ўзгармайди, уларни ўзгартириш учун қалбини ўзгартириш керак. • • • Ҳаёт қанчалик бешафқат бўлмасин сенда ҳамиша икки йўл бўлади. Яъни, яхши ёки ёмон инсон бўлиш. Қандай бўлишни эса ўзи