Оқ либос кийилар ахир бир марта, Бу куйлак ҳамманинг ҳаваси бўлсин, Онасини ёнида берар дуои-фотиҳа, Ҳар қизнинг тўйида Отаси бўлсин! Ичидан куймасин мунис онаизори, Дуст-душмани кулмасин чиқиб хумори, Олиб кетар чоғи ўз бахт ҳаридори, Ҳар қизнинг тўйида Отаси бўлсин! Гарчи қиз бола бир палахмон тошидир, Оқмасин сой каби сел бўлиб ёшидир, Эр -дегани муқаддас оила бошидир, Ҳар қизнинг тўйида Отаси бўлсин! Овутолмас ёшлик овунчоқлари, Қолиб кетар ундан қўғирчоқлари, Тўкилиб кетмасин кўзмунчоқлари, Ҳар қизнинг тўйида Отаси бўлсин! Қизлик уй-жаннатнинг айвони экан, У гул чорбоғининг райҳони экан, Тошларни йиғлатган армони экан, Ҳар қизнинг тўйида Отаси бўлсин! Бу дардни Отасиз ўсганлар билар Кўк