ХЎП БЎЛАДИ БЕГИМ ДЕНГ.
Қилинг десам бугун ош,
Ошингиздан чиқса тош,
Сўкиб берсам тўкмай ёш,
Хўп бўлади бегим денг.
Эрта сахарда туринг,
Барча ишга улгуринг,
Чақирсам тез югуринг,
Хўп бўлади бегим денг.
Сизла гўзал кошонам,
Жанжалларга Райёнам,
Қолмасинда бахонам,
Хўп бўлади бегим денг.
Уйлар бўлса саришта,
Мақтайман деб фаришта,
Узмай десангиз ришта,
Хўп бўлади бегим денг.