Хайрулла ҲАМИДОВ Худога ҳаммасин айтиб бераман Дунёга яшашда қўймасангиз гар, Шу сизга буюрсин қайтиб бераман. Аммо аримаган кўнглимдан кадар, Худога ҳаммасин айтиб бераман. Фитратда туғилдим, вале тарбия, Мудҳиш бир ҳолатга солдику соя. Соф таълим нелигин билмадим дея, Худога ҳаммасин айтиб бераман. Ёшликда ғам нима билмай юргандим, Боғчани энг олий даргоҳ билгандим. Калима ўрнига қўшиқ ўргандим, Худога ҳаммасин айтиб бераман. Қувлаб йўл тушганда мактабим томон, Жамий илмларга изладим имкон. Аммо нималигин билмадим иймон, Худога ҳаммасин айтиб бераман. Сўнг олий билим юрт ўзига чорлар, Муҳаббат аталмиш гўзал баҳорлар. Устозларим диндан этган безорлар, Худога ҳаммасин айтиб бераман. Аллоҳга