Саҳролар бағрида адашган, Илиқ ёмғирлардай ёғсайдинг. Намиққан тупроқлар кўксида Маҳфуз гиёҳлардек уйғонсам… Исминг хуш бўйлари тўкилса, Руҳинг титроғида оқсайдим, Оловли уммонни сипқорган Тунги осмон каби тўлғонсам… … Соянг тушиб ўтса нигоҳларимга!.. Қўлинг топиб борса қалбимни. Овозинг сачраган ҳавога шивирлаб боссайдим лабимни! …овозинг ўпсайдим, овозинг… Сукунат бўғрикқан тунлардан суғуриб олсайди овозинг! Дилимни ечсайдим беҳадик, Кўрсайдинг қўлларим парвозин! Нафасинг ўтидан яралсам, тушларимдан тушиб келсайдим. Бир лаҳза ўзимни унутсам, бир лаҳза ўзимни билсайдим… Берсайдинг руҳимга тириклик кўзларинг бир тола нурини, еллар оғушида чайқалган беҳуш майсаларнинг умрини… …йиқилсам, бағри