Эй гап
Отда юрганимдан сенга не зарар?
Ё пиёда қолсам, сенга қандай наф?
Соядек эргашиб шом ила саҳар
Нечун ўз ҳолимга қўймайсан, эй гап?
Таъзим бажо этсам, хушомадгўй деб,
Салом бермай ўтсам, гердайган атаб.
Ҳар бир қадамимни қиласан таъқиб,
Нечун ўз ҳолимга қўймайсан, эй гап?
Хандон давра қурсам дўстларим билан
Пулдор бойвачча деб юрасан айблаб.
Ёлғиз қолсам, зиқна, хасис деб бирдан,
Яна ўз ҳолимга қўймайсан, эй гап.
Менинг-ку қўлимдан келмас ёмонлик,
Яхшилик қилсам ҳам турмайсан қараб,
Қачон топарканман сендан омонлик,
Нечун ўз ҳолимга қўймайсан, эй гап?
Тирик экан одам қутилмас сендан,
Гўрга ҳам борасан вижирлаб, қайнаб.
Ҳеч ўлмайин дейман, қолдириб доғда
Чунки қабримда ҳам тинч қўй